Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Френсис Нганну билан эҳтимолий реванш жанги ҳақида гапирди.
«Йўқ, бу жанг мен ўйлагандек бўлмади. Унда ҳам бошқа рақиблар каби зарба бериш имконияти бўлади, деб ўйлагандим. Аммо у ўзини яхши жангчи эканлигини исботлади ва эҳтимол, келажакда бизда реванш жанги бўлар. Буни ким ўйлаган бўларди дейсиз?» деди Фьюри.
Эслатиб ўтамиз, Нганну ва Фьюри ўртасидаги жанг 28 октябрь куни бўлиб ўтганди. Қарама-қаршилик тўлиқ 10 раунд давом этди ва бўлинган қарор (95-94, 95-94, 93-96) билан Тайсоннинг ғалабаси билан якунланди.
Бироқ, баъзи экспертлар ғолиб аслида Френсис бўлган деган фикрни билдиришди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.