У болаларнинг ухламаганлиги сабабли бу ҳаракатни содир қилган.
Қайд этилишича, Педагогика коллежи ўқувчиси Р.М. амалиётини ўташ учун Янгиҳаёт тумани «Орият» МФЙда жойлашган 122-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига жорий йил 11 май кунидан 4-сонли кичик гуруҳга қабул қилинган.
Жорий йилнинг 26 май куни шу гуруҳдаги тарбияланувчилар ухламаганлиги сабабли 2-3 нафарига игна тиқиб олганлиги аниқланган.
Бугун, 8 июнь куни ЖИБ Янгиҳаёт туман судининг cайёр мажлисида 122-ДМТТ тарбиячиси С.Э. ва амалиётчи талаба М.Р. га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари хабар берди.
Унга кўра, икки нафар ҳуқуқбузар МЖтКнинг 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, уларнинг ҳар бирига БҲМнинг 4 баравари (1320 000 сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.