Тошкентда қатнов йўли қазиб қўйилгани сабабли Nexia — 2 чуқурга тушиб кетди — видео

Тошкентда қатнов йўли қазиб қўйилгани сабабли Nexia-2 чуқурга тушиб кетди — видео

Шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолатга изоҳ берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда йўл қазиб қўйилгани сабабли Nexia автомобили чуқурга тушиб кетгани ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, Чилонзор тумани 19-мавзе Каттаҳирмонтепа кўчаси 56-уй қаршисида йўлнинг қатнов қисми, юқори кучланишли электр кабелида юзага келган носозлик туфайли, Чилонзор тумани электр тармоқларининг тезкор авария тиклаш гуруҳи томонидан 16 июнь 15:30 ларда қазиш ишлари амалга оширилган.

Тошкентда қатнов йўли қазиб қўйилгани сабабли Nexia — 2 чуқурга тушиб кетди — видео
Жорий йилнинг 16 июнь куни соат 21:30 ларда айнан шу қазилган жойдаги чуқурликка Nexia — 2 русумли автомашинаси тушиб кетган. Таъмирлаш жойи йўл белгилари билан жиҳозланган.

Ҳолат бўйича тан жароҳат олганлар ҳақида навбатчилик қисмига маълумот келиб тушмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.