Бу орқали Бектемир ва Сергели туманларида 30 дан ортиқ кўп қаватли уй ва 30 та ижтимоий объект очиқдан ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтади.
Қайд этилишича, иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш доирасида Veolia Energy Tashkent томонидан шаҳарнинг Бектемир ва Сергели туманларида Пилот лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бу орқали 130 дан ортиқ кўп қаватли уй ва 30 та ижтимоий объект очиқдан ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтади.
Очиқ иссиқлик таъминоти тизими билан сув шаҳар қозонхоналарида иситилади ва истеъмолчиларга етказилади. Ташиш жараёнида иссиқликнинг бир қисми йўқолади.
Лойиҳанинг амалга оширилиши иссиқлик таъминоти самарадорлигини ошириш ва иссиқлик йўқотишларини сезиларли даражада камайтириш имконини беради. Қозонхоналарнинг умумий лойиҳа қуввати 48 МВт ёки 41,4 Гкал/соатни ташкил қилиб, иссиқлик манбаларининг умумий майдони “Водник” қозонхонаси учун 937 м/кв ва “Саноатэнерго” учун 600 м/кв.
Қозонхоналар ишлайдиган ҳудудда камида 13 км иссиқлик тармоқларини реконструкция қилинади. Хусусан, “Водник” — умумий узунликдаги тармоқларнинг 45%и, “Саноатэнерго” — умумий узунликдаги тармоқларнинг 66%и. Лойиҳани фойдаланишга топшириш, келгусида самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш билан, 2024 йилнинг 2-чорагига мўлжалланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.