Нукусда аёл 4-қаватдан тушиб кетиб вафот этди

Нукусда аёл 4-қаватдан тушиб кетиб вафот этди

Марҳуманинг жасадини унинг турмуш ўртоғи топиб, тез ёрдамга хабар берган.

Жорий йилнинг 12 июнь куни Нукус шаҳрида яшаган 1996 йилда туғилган фуқаро М.А. яшаш уйининг 4-қаватидан қулаб, вафот этди. Бу ҳақда UzNews.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.

Текширишда аниқланган дастлабки маълумотларга кўра, марҳума М.А. фуқаро Б.У. билан 2017 йил январь ойида қонуний турмуш қуриб, никоҳ даврида 2018 ва 2021 йилларда ўғил ва қиз фарзандлари дунёга келган. 2022 йил сентябрь ойида марҳуманинг 2 нафар эгизак чақалоқлари касалликдан нобуд бўлганлиги сабабли, руҳиятида ўзгариш бўлган.

Марҳуманинг турмуш ўртоғи Б.У. эрталаб соат 05:40 атрофида уйқудан турганида турмуш ўртоғи М.А.ни уйда йўқлигини билиб, ташқарига чиққанида уй ошхонаси деразаси остида аёлини ҳушсиз ҳолатда топиб, тез ёрдам ва яқинларига қўнғироқ қилиб хабар берган.

Нукус шаҳар прокуратураси томонидан ўтказилаётган терговга қадар текширув давомида М.А.нинг ўлим сабабларини аниқлаш юзасидан зарур экспертизалар тайинланган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.