Бухоро ва Навоий вилоятларида «свет» ўчди — видео

Бухоро ва Навоий вилоятларида "свет" ўчди — видео

Кучли шамол эсиши натижасида икки вилоятнинг бир қатор ҳудудларида электр таъминотида узилиш бўлмоқда.

Энергетика вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, Бухоро ва Навоий вилоятларида кучли шамол эсиши натижасида соат 17:00 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди.

Бунинг натижасида:

Бухоро вилоятининг Шофиркон, Пешку ва Ғиждувон туманларидаги жами 6000 та истеъмолчининг;

Навоий вилоятининг Нурота, Навбаҳор, Конимех ва Кармана туманларидаги жами 23 560 та истеъмолчининг электр таъминотида узилиш бўлмоқда.

Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.