Эркак 33 ёшли аёл билан бир неча марта яқинлик қилиб, уни видеога олган ва видеони тарқатмаслик учун аёлдан 5 млн сўм талаб қилган.
Аёлнинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, эркак Самарқанд шаҳар Абдураҳмон Жоме кўчасида аёлдан 5 млн сўм пулларни олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан ЖКнинг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми ва 168-моддаси (фирибгарлик) 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.