Жиззах вилояти прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 21 июнь куни Шароф Рашидов тумани ҳудудидан оқиб ўтувчи каналдан ўғил бола жинсига мансуб чақалоқнинг жасади топилган.
Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотида чақалоқ ўлик ҳолатда туғилганлиги маълум қилинган.
Шароф Рашидов тумани прокуратураси томонидан ҳодисага алоқадор бўлганларнинг шахсига аниқлик киритиш ва бошқа ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Вилоят прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари устидан назорат ўрнатилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.