Сергели туманидаги заводда мусодара қилинган гиёҳванд моддаларнинг навбатдаги партияси йўқ қилинди.
236 кг 56,01 гр героин, 265 кг 504,85 гр опий, 152 кг 795,46 гр кўкнор, 565 кг 792,02 гр гашиш, 167,51 гр каннабис мойи, 811 кг 940,42 гр марихуана ва каннабис ўсимлиги, 12,11 гр тетрагидроканнабинол, 0,26 гр кокаин, 1 кг 486 гр кодеин, 499 гр налбуфин гидрохлорид, шунингдек синтетик гиёҳвандлик воситалари бўлган 6 кг 301 гр а-PVP, 2 кг 130,57 гр 4-метилметкатинон (мефедрон), 1 кг 100,76 гр спайс, 0,7 гр МДМА, 0,97 гр амфетамин, 2,45 гр метамфетамин ҳамда 7 кг 854,81 гр перманганат калий прекурсори.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг ўтган даври мобайнида давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳамкорликда 2 тн 232,9 наркотик моддалар, 20 та ҳолатда 5623 дона психотроп таблеткалар ушлаб қолинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.