Робахон Махмудованинг таклиф қилишича, тиббиёт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш такомиллаштирилади.
Шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини ижтимоий давлат тамойилига мувофиқлаштирган ҳолда “Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси” лойиҳасини янада такомиллаштириш, унда, соғлиқни сақлаш соҳасида инсон ҳуқуқларига риоя қилиш, аҳолининг барча қатламлари тиббий ёрдамдан баҳраманд бўлишини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
“Шу билан биргаликда, тиббиёт соҳасида малака оширишнинг марказлашган тизимини қайта кўриб чиқишни, малака оширишни ихтисослашган марказларда ва вилоятларда ташкил этишни таклиф этамиз”, - дейди номзод.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.