«Адолат» СДП президентликка номзод Робахон Махмудова маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари устидан депутатлик назоратини кучайтириш орқали халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг ролини оширишни таклиф қилди.
«Биз маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини тўлиқ хатловдан ўтказилиб, такомиллаштирилишини, маҳаллий бюджет маблағларидан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш учун ушбу маблағлар ҳисобидан молиялаштирилаётган штатлар сонини мақбуллаштириш ташаббусларини илгари сурамиз», деди президентликка номзод.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.