«Адолат» СДПдан президентликка номзод Робахон Махмудова нархларни сунъий кўтариш ва сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқаришга қарши туриш ҳамда ҳайвонларни асраш ҳақида таклифлар берди.
У стандартларни такомиллаштириб, сифатсиз маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда нарх-наволарни сунъий кўтаришга қаратилган хатти-ҳаракатлар учун кучайтирилган жазо чораларини қўришни таклиф қилди.
Шунингдек, учрашув давомида экология ва атроф-муҳитни асраш мақсадида Ўзбекистонда “Қизил китоб”га киритилган ҳайвонларни асрашга бирламчи вазифа сифатида қараш, флора ва фауна дунёсига бой мамлакатда ўсимлик ва жониворларнинг қатор турлари аста-секин йўқолиб бораётганлиги, шу боис, табиатни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилиши таъкидланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.