Жиззахда 3 та дарахтни ноқонуний кесган фуқаро 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилди

Жиззахда 3 та дарахтни ноқонуний кесган фуқаро 1 млн 650 минг сўм жаримага тортилди

Қолаверса, табиатга етказилган 25 млн сўм зарар ҳам қопланиши белгиланган.

Экология вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, Жиззах вилояти Зафаробод тумани «Ёрқин» МФЙ ҳудудида профилактик рейд тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида, Сирдарё вилоятида яшовчи шахс тегишли рухсатномасиз жами 3 туп игнабаргли дарахтларни ноқонуний кесганлиги аниқланган. Натижада фуқаро «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонуннинг 4, 37 ва 49-моддаларини бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан баённома тузилиб, 1 650 000 сўм миқдорида жарима тайинланган.

Шунингдек, ҳуқуқбузар ўсимлик дунёсига етказилган 25 миллион 740 минг сўм зарарни ҳам тўлайди,- дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.