Ички ишлар вазирлиги мазкур видеога изоҳ берди.
Қайд этилишича, видеотасвирда Тошкент вилояти Ғазалкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Олмазор туманида содир этилган қотиллик жинояти бўйича гумонланаётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш жараёни акс этган.
«Ҳозирда жиноят ишига оид тезкор-қидирув ҳаракатлари давом этаётганлигини инобатга олган ҳолда, ишга оид бошқа маълумотлар ошкор этилмайди», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.