Пойтахтнинг иккита тумани авария сабаб электр таъминотидан узилди

Пойтахтнинг иккита тумани авария сабаб электр таъминотидан узилди

Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугун, 12 июль куни соат 12:40 атрофида Шайхонтоҳур туманидаги «Айни» подстанциясининг электр қурилмасида носозлик юзага келди. Бунинг натижасида Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари истеъмолчиларининг бир қисми электр таъминотидан узилди, дея хабар бермоқда Ҳудудий электр тармоқлари АЖ Ахборот хизмати.

«Ҳозирги вақтда носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.