Вилоят ҳокимлиги томонидан 23 ёшли ҳайдовчига китоб, ташаккурнома ва яна бошқа совғалар берилди.
Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар қилишича, Самарқанд шаҳар ҳокимлигида шаҳар ҳокими Фазлиддин Умаров ҳамда шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Исматжон Ибрагимов боланинг ҳаётини сақлаб қолган такси ҳайдовчиси, 23 ёшли Фирдавс Аҳмедов ва унинг ота-онасига миннатдорчилик билдирди.
Эслати ўтамиз, болага ташланган итларнинг эгасига нисбатан МЖтКнинг 110-моддаси (ит ва мушук боқиш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Болага тиббий-психологик ёрдам кўрсатилган ва айни пайтда унинг ҳолати яхши.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.