Қирғизистонлик фуқаро ноқонуний «КамАЗ»га юклаб Ўзбекистондан ўтиб, Қирғизистонга кирганида қўлга олинган.
Қайд этилишича, Қадамжой тумани Бургонду қишлоғида чегарачилар ва божхоначилар Қирғизистон Республикаси фуқароси бошқарувидаги «КамАЗ»ни қўлга олган. Автомобилни кўздан кечириш чоғида 7 тонна носвой аниқланган.
Вазиятга ойдинлик киритилар экан, чекилмайдиган тамаки маҳсулоти Қирғизистонга кейинчалик сотиш учун Фарғона вилояти Чўн-Ғара қишлоғидаги назорат-ўтказиш пунктларини четлаб ўтиб, ноқонуний олиб чиқиб кетилгани маълум бўлган.
Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгач, ҳайдовчи ва юк қўшимча тергов ўтказиш учун Божхона бошқармаси ҳудудий бўлинмаси ходимларига топширилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.