Нукусда машинадан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитларга чора кўрилди — видео

Нукусда машинадан танасини чиқариб ҳаракатланган йигитларга чора кўрилди — видео

Улар бу ҳолатни дўстининг туғилган куни билан табриклаш мақсадида содир қилган.

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида бир гуруҳ йигитлар машина ойнасидан танасини чиқариб ҳаракатланди.

Аниқланишича, воқеа содир бўлган куни соат тунги 12:00 атрофида улар дўстини табриклаш мақсадида Taxi чақирган. Сўнгра танасини машинадан чиқариб ҳаракатланган ва бу ҳолатни видео тасвирга олган.

Қорақалпоғистон Республикаси ЙҲХБ инспекторининг маълум қилишича, уларнинг шахси аниқланиб, 4 нафар йигитга тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган.

«Дўстимни табриклаш учун тортлар олиб, туғилган кунида Taxi чақирган эдик. Taxi'да билмасдан танамизни чиқариб, видео олдик. Бу ишимиздан кечирим сўраймиз», -дейди йигитлардан бири.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.