Тошкент вилоятида талаба йигит интернетда тақиқланган диний материал тарқатгани сабаб 3 йилга қамалганди. Суд апелляция шикоятини қаноатлантирмади.
Жорий йилнинг 8 июнь куни судланувчи йигитнинг ҳимоячиларининг апелляция шикоятларига асосан жиноят ишини апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланганди.
Мазкур жиноят иши Тошкент вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси С. Аширматов раислигида ҳамда судьялар Ҳ. Бердиқличев ва Х. Усмоновдан иборат суд таркибида кўриб чиқилди.
Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг бугун чиқарган ажрими билан биринчи инстанция судининг Ж.У.га нисбатан чиқарилган ҳукми ўзгаришсиз, шикоятлар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилди.
«Ушбу ажрим устидан Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёки протест билдирилиши мумкинлиги маълум қилинади», дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, мазкур талаба йигит тақиқланган нашида тарқатгани учун қамалгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Йигитнинг онаси ўғли ноҳақдан қамалганини айтиб, мурожаат қилганди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.