Ёнғинга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилинган.
Бугун 24 июль куни соат 17:42 да Хоразм вилояти Хива шаҳар “Цангар” МФЙ Элобод кўчасида жойлашган “Хива буюм бозори” ҳудудидаги кийим-кечак ҳамда озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинга 17:50 да етиб бориб, ёнғин ўраб олинган ва соат 20:10 да бартараф этилди. Ёнғин натижасида тахминан 1000 кв.м майдонда контейнер ва енгил типдаги савдо расталари ёниб зарарланган.
Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади. Воқеа жойига вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари етиб борган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.