Бухорода янги қурилган 9 қаватли бино ёниб кетди — видео

Бухорода янги қурилган 9 қаватли бино ёниб кетди — видео

Вилоят ФВБ ёнғин тафсилотларини маълум қилди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Бухорода янги қурилган бино ёнаётгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ФВБ маълумот берди.

Маълум қилинишича, 2023 йил 24 июль куни соат 12:20 да Бухоро шаҳар “Бунёдкор” МФЙда жойлашган янги қурилаётган 9 қаватли уйнинг чап ён томони юза қисми (алюкобонд) ёнган. Ёнғин қутқарув экипажлари соат 12:22 да етиб бориб, 12:49 да батамом ўчирилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни куйиш, тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Воқеа жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари жалб этилди.

Бирламчи маълумотга кўра, ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби пайвандлаш ишларида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузилиши деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар аниқлаштирилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.