Бугун Тошкентда кинофестивал сабаб бир нечта кўчалар ёпилади — харита

Бугун Тошкентда кинофестивал сабаб бир нечта кўчалар ёпилади — харита

Ипак йўли дурдонаси" XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан кун давомида вақти-вақти билан кўчалар ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, бугун, 14 сентябрь куни пойтахтда «Ипак йўли дурдонаси» XIV Тошкент халқаро кинофестивали ўтказилиши муносабати билан қуйидаги кўчалар ёпилади:

— Чилонзор кўчаси – Новза ва Катта Чилонзор кўчалари оралиғида соат 10:00 дан 17:00 гача қисман ёпилади;

— Алишер Навоий шоҳ кўчаси – Лабзак ва Абай кўчалари оралиғида соат 17:00 дан 20:00 гача қисман ёпилади;

— Пахтакор кўчаси – Навоий шоҳ кўчаси ва “Пахтакор” стадиони оралиғида соат 14:00 дан 23:00 гача тўлиқ ёпилади.

Бугун Тошкентда кинофестивал сабаб бир нечта кўчалар ёпилади — харита
Бугун Тошкентда кинофестивал сабаб бир нечта кўчалар ёпилади — харита

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.