Мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўм. Аммо, ўқитувчи ва шифокорларнинг ўртача ойлиги 3 млн сўмдан ошмаган.
Мазкур вақт давомида молия ва суғурта фаолиятида хизмат кўрсатувчилар энг кўп ўртача ойлик (12,5 млн сўм) олишган. Бундан кейин ахборот ва алоқа соҳаси ходимларига энг кўп ойлик маош (9,5 млн сўм) тўланган.
Рўйхатнинг энг охирги иккита ўрнида таълим (2,9 млн сўм) ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш (3 млн сўм) соҳалари турибди.
Маълумотга кўра, шу давр мобайнида мамлакатда ўртача ойлик иш ҳақи 4,3 млн сўмни ташкил қилган. Аммо, ўқитувчи ва шифокорларнинг ўртача ойлик маошлари 3 млн сўмдан деярли юқориламаган.
2019 йилдан 2023 йилгача бўлган маълумотларга қаралса, ўқитувчи ва шифокорлар ўртача ойлик маошлари деярли 1,4 млн сўмга юқорилаган ва доимий энг паст ўртача ойлик иш ҳақи сифатида рўйхатда турган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.