Тошкентга олиб кирилаётган 1 ярим тоннадан зиёд яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Тошкентга олиб кирилаётган 1 ярим тоннадан зиёд яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Самарқандлик шахслар истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларини автомобиль юкхонасида олиб киришга уринган.

Жорий йилнинг 1 август куни Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ва тегишли ташкилот ходимлари томонидан Булунғур туманида жойлашган «Юқори нуқта» ЙПХ масканида Isuzu русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган.

Аниқланишича, автомобиль ҳайдовчиси Х.Ш. «Самарқанд-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган бўлган.

Автомобиль юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган, ветеринария-санитария талабларига зид равишда бирор-бир ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 1100 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.

Мазкур гўшт маҳсулотларининг истеъмолга яроқлилиги текширилганда, истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган.

Шунингдек, бугун, 3 август куни тунги соат 00:05 атрофида «Омонқўтон» ЙПХ масканида ҳаракатланиб келаётган Cobalt русумли автотранспорт воситаси тўхтатилган.

Автомобиль текширилганда юкхонасида келиб чиқиши номаълум бўлган, бирор-бир ҳужжатларсиз олиб кетилаётган 500 кг гўшт маҳсулоти борлиги аниқланган.

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан яроқсиз гўшт маҳсулотлари тегишли тартибда йўқ қилиниб, ҳозирда ҳайдовчига нисбатан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.