Аввалроқ, Мактабгача ва мактаб вазирлиги ўқитувчи қамоқдан озод қилинганини маълум қилганди. Олий суд ўқитувчи аёлга берилган жазо бироз камайтирилганини маълум қилди.
Аммо, бугун, 4 август куни Олий суд берган хабарга кўра, директор аёл 7 суткага маъмурий қамоққа олинган.
Жиноят ишлари бўйича Узун туман судининг 2023 йил 26 июлдаги қарори билан 41 ёшли Умида Турсунова МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 1 августдаги ажримига кўра, Умида Турсуновага нисбатан биринчи ва апелляция инстанция судлари чиқарган қарорлари ўзгартирилиб, унга 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.