Статистика агентлиги 6 ой ичида қайд этилган ажримлар ҳақида маълумот берди.
Ажримларнинг 60 фоизи (15,3 мингта) шаҳарда, 40 фоизи (10,1 мингта) қишлоқ жойларида қайд этилган.
Мазкур вақт давомида 1 нафар фарзанд билан никоҳдан ажралишлар сони 13 186 тани ташкил этган бўлса, фарзандсиз никоҳдан ажралишлар сони 6 730 тани ташкил этган. 5 505 та оила эса 3 нафар фарзанд билан ажрашиб кетган.
Фарғона вилояти никоҳдан ажралишлар сони энг кўп ҳудуд сифатида қайд этилган. Вилоятда ярим йилда 3 107 та оила ажрашган. Кейинги ўринларда Тошкент шаҳри (2 989 та) ҳамда Андижон вилояти (2 854 та) келтирилган.
Қайд этилишича, жорий йилнинг дастлабки 6 ойида никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши эркаклар учун 37 ёш, аёллар учун 33 ёшни ташкил этган. Никоҳдан ажрашганларнинг энг катта улуши 35 ёшгача бўлган аёлларга тўғри келган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.