Истеъмолчилар томонидан электр ва газ таъминотига етказилган зарар миқдорлари маълум қилинди.
Маълум бўлишича, ўтказилган назорат тадбирлари давомида 2 695 та истеъмолчи томонидан жами 242 млн 213 минг кубометр табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.
Бунинг натижасида газ таъминоти корхоналарига етказилган зарар миқдори 231 млрд 866 млн сўмни ташкил қилмоқда.
Таъкидланишича, январь-июль ойларида истеъмолчиларга 12 млрд 146 млн киловатт-соат электр энергияси етказиб берилган. Бу ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 1 млрд 100 млн киловатт-соат ёки 9,6 фоиз кўп,- дейди Ҳасан Тошхўжаев.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.