Тошкентдаги лифтлардан бирида яна 2 нафар фуқаро қамалиб қолди

Тошкентдаги лифтлардан бирида яна 2 нафар фуқаро қамалиб қолди

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 август куни соат 17:14да Юнусобод туманидаги 5-марказ, 74-уйнинг лифти 2 нафар фуқаро борлигида очилмай қолган. Улар дастлаб, ушбу лифтни ишлаб чиқарган компанияга телефон қилишган. Шу ондаёқ компания масъуллари лифтга хизмат кўрсатмаслигини билдирган. Сўнгра Тошкент шаҳар ФВБ бўлими марказий диспетчерлик марказига алоқага чиқишган. Орадан беш дақиқа ўтмасдан, фуқаролар лифтдан чиқарилган.

Мазкур лифт «Texnopark» МЧЖ томонидан «Osten» бренди остида ишлаб чиқилган бўлиб, олти ойгача синов муддати белгиланган. Лифт уйга 15 кун аввал ўрнатилган ва ҳозирги кунда синов муддатини ўтаётганлиги сабабли хизмат кўрсатувчи бошқарув сервис компаниясига топширилмаган. Лифт бошқарув сервис компаниясига топширилганидан сўнг, хизмат кўрсатиш бўйича БСК билан шартнома имзоланади,- дейилади хабарда.

Таъкидланишича, ўрнатилган ҳар бир лифтнинг кириш пештоқига хизмат кўрсатувчи ва қутқарув хизмати телефон рақамлари ёзиб қўйилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.