Кеча 1,1 тонна номаълум ҳайвон гўшти тўхтатиб қолинган.
Мисол учун, жорий йилнинг 10 август куни Чилонзор тумани ТҲАЙ бўйлаб ўтказилган тунги тадбир пайтида Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 28 ёшли Қодиржон Х. бошқарувидаги ISUZU русумли автотранспорт воситаси тўхтатилди.
Текширув жараёнида ветеринария ҳужжатларига эга бўлмаган, майдаланган ва музлатилган ҳолдаги жами 1 111 кг номаълум ҳайвон гўшти олиб кетилаётгани маълум бўлди. Гўшт маҳсулотлари лабораторияга текшириш учун юборилди.
Эслатиб ўтамиз, МЖтКнинг 109-моддасига кўра, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини бузиш маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.