Қашқадарёда 17 туп арча кесиилиши табиатга салкам 19 млн сўм зарар етказди
Дарахтлар ўрмон бўлими ҳудудида бўлган. Ўрмон қўриқчиси жазоланди.
Аниқланишича, Деҳқонобод давлат ўрмон хўжалиги «Кон» ўрмон бўлимининг «Сувлисой» массиви ҳудудида табиий ҳолда ўсган 6 туп Зарафшон арчаси таг қисмидан, 11 туп арчанинг эса ён шохлари кесиб
ташланган.
Ҳолат юзасидан ўрмон қўриқчиси Р.Ж.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси, 3-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 3 млн 300 минг жарима қўлланилди.
Табиатга етказилган 18 млн 84 минг сўм зарарни ундириш мақсадида ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, Деҳқонобод Давлат ўрмон хўжалигига ўтказилди.