Балиқчи туманидаги бозорда содир бўлган ёнғин тўлиқ ўчирилди — видео

Балиқчи туманидаги бозорда содир бўлган ёнғин тўлиқ ўчирилди — видео

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов воқеа жойига етиб келди.

Аввалроқ, Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги бозорда ёнғин содир бўлаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, айни пайтда ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ҳодиса жойига 10 та ёнғин-қутқарув экипажлари ва тез-тиббий ёрдам машиналари жалб қилинган.

“Куйган ёки бошқа турда жароҳат олган ва қурбонлар йўқ. Ҳозирда зарарларни аниқлаш ва ҳодиса оқибатида юзага келган ҳолатларни бартараф этиш ишлари бошланган”, — дейилади хабарда.

Бозорга вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам етиб келди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.