Рўйхатда 219 та «енгил турдаги» касб ва лавозимлар қайд этилган.
Жорий йилнинг 24 август куни Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, спорт ва оммавий ахборот воситалари ходимларининг меҳнат муносабатларини тартибга солиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Рўйхатда 219 та «енгил турдаги» маданий-томоша ташкилотларининг, телевидение, радиоэшиттириш муассасаларининг ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодий ходимлари, профессионал спортчилар ҳамда асарларни яратиш, шунингдек, ижро этишда иштирок этувчи касб ва лавозимлар қайд этилган.
Мазкур рўйхатда кўрсатилган ишлар, касблар, лавозимларга 15 ёшга тўлмаган шахсларни ишга қабул қилишда уларнинг соғлиғига ва маънавий камол топишига зиён етказмаслиги, таълим ва касбий тайёргарлиги ва қонунчиликда белгиланган бошқа талабларга риоя этилиши лозим.
Мазкур қарорнининг бажарилишини назорат қилиш Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев зиммасига юклатилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.