Ҳокимга гап қайтарган мактаб директори калтакланди

Ҳокимга гап қайтарган мактаб директори калтакланди

Сурхондарё вилояти ҳокими ҳолатга изоҳ берди.

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Сариосиё туманидаги 28-умумий ўрта таълим мактабининг директори ўқитувчининг яқин қариндошлари томонидан калтакланганлиги ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси маълумот берди.

Аниқланишича, мактаб директори У.Т. мактаб ўқитувчиси Д.К.нинг дарс соатларини асоссиз равишда камайтириганлиги сабабли турмуш ўртоғи Й.М. томонидан уриб, енгил тан жароҳати етказилган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси (қасддан баданга енгил шикаст етказиш) 2-қисми ва 277-моддаси (безорилик) 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Гумон қилинувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Жиноят ишининг тергови вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, мазкур мактаб директори вилоят ҳокими билан тортишгани ортидан қамоққа олинганди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.