Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Марҳамат туманидаги «Муҳаммад Юсуф болажонлари» нодавлат таълим ташкилотида содир бўлган. Болаларни калтаклаган тарбиячи эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
«Ижтимоий тармоқда кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб, таълим тизими имиджига салбий таъсир ўтказувчи ҳолатни юзага келтиргани учун мактабгача таълим ташкилоти раҳбариятига белгиланган тартибда интизомий чора қўлланилди», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.