Аввалоқ, мазкур қарордаги айрим жиҳатлар бўйича шахсий қарашларга асосланган нотўғри талқинлар тарқалганди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқ саҳифаларида мазкур қарордаги айрим жиҳатлар бўйича шахсий қарашларга асосланган нотўғри талқинлар тарқалмоқда. Туризм ва маданият вазирлиги ҳолат юзасидан тушунтириш берди.
Қайд этилишича, мазкур қарор билан зиёратларни, «Умра» тадбирларини ташкил этиш ҳуқуқи маҳаллий туроператорларга тақдим этилмоқда. Шу йўл билан «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда рақобат муҳити яратилиши режалаштирилмоқда.
Туризм қўмитасининг веб-сайтида Туроператорлар хизматидан фойдаланган зиёратчиларнинг овоз бериш натижаларига кўра «Умра» хизматларини кўрсатувчи туроператорлар рейтинги шакллантирилади. Натижада, энг сифатли хизмат кўрсатувчи туроператорлар юқори поғоналарни эгаллаши, бўлғуси зиёратчилар учун танлов имкониятларини ошириш кўзда тутилган.
2023 йил 1 октябрдан «Умра» хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилади. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилади.
Қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли қарорига мувофиқ «Умра» хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш тақиқланади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.