Самарқандда олимлар помидорнинг ҳосилдор бўлган янги навини яратишди

Самарқандда олимлар помидорнинг ҳосилдор бўлган янги навини яратишди

Янги навнинг ҳосилдорлиги оддий помидор навлариникидан тўрт баробар юқори – гектарига 150-200 тоннагача.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институтининг Самарқанд илмий-тажриба станцияси олимлари томонидан помидорнинг маҳаллий «Мустақиллик — 28» янги нави яратилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, томчилатиб суғориш йўли билан етиштирилган ушбу нав ташишга чидамлилиги, экспортбоплиги ва ҳосилдорлиги билан ажралиб туради.

«Олимлар яратган янги навнинг ширинлилик даражаси 7 фоизга тенг ва бу кўрсаткич юртимизда етиштирилаётган энг ширин помидорлар ичида рекорд кўрчаткич ҳисобланади», — дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.