Тошкентнинг 6 та туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Тошкентнинг 6 та туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Ҳудудлардаги газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари доирасида пойтахтнинг Сергели, Яккасарой, Миробод, Яшнобод, Янгиҳаёт ва Бектемир туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ушбу туманларининг баъзи маҳалла ва кўчаларида газ таъминоти тўхтатилади, дея хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Яккасарой туманида 11 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача:

«A.Қаҳҳор» маҳалласи;
«Дамариқ» маҳалласи;
«Бобур» маҳалласи;
«Х.Сулайман» маҳалласидаги хусусий ва улгуржи истеъмолчилар;

Сергели туманида 11 сентябрь куни 11:00 дан 17:00 гача:

«Эшонбулоқ» маҳалласининг Хонобод, Муқанна кўчалари;
«Садоқат» маҳалласининг Табаррук, Тавалло кўчалари;
«Хонобод» маҳалласининг Кичиксой, Беруний кўчалари;
«Юқори Дархон» маҳалласининг Наврўз, Чорбоғ кўчалари;
Улгуржи истеъмолчилар — 46 та

Бектемир туманида 11 сентябрь куни соат 11:00 дан 17:00 гача:

«Нурафшон» маҳалласи
Улгуржи истеъмолчилар — 6 та

Янгиҳаёт туманида 11 сентябрь куни соат 11:00 дан 17:00 гача:

«Файзли» маҳалласидаги Дарё бўйи 4-тор, Қипчоқ кўчалари;
«Янги Дархон» маҳалласи;
Улгуржи истеъмолчилар — 5 та.

Миробод туманида 12 сентябрь куни соат 10:00 дан 18:00 гача:

«Янги Миробод» маҳалласи;
«Байналминал» маҳаллалари;
Улгуржи истеъмолчилар 34 та

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.