Тошкентда мактабдан қайтаётган қизалоқни уриб юборган ҳайдовчи судланди.
Қайд этилишича, ҳайдовчи тезлик соатига 30 км қилиб белгиланган жойда 70 км/соат тезликда ҳаракатланиши оқибатида 10 ёшли қизни уриб юборган. Натижада, қизалоқ вафот этган.
“Ўғлимни мазаси бўлмагани сабабли ”Ватан“ чорраҳасидан ўтиб, тезликни оширдим. Ҳаёлим чалғиб, қизни уриб юбордим. Зудлик билан уни шифохонага олиб бордим. Аммо, бир соатлардан кейин қиз вафот этгани ҳақида хабар беришди”, — дейди ҳайдовчи.
Аниқланишича, автомобиль аслида судланувчига тегишли бўлмаган. У бировнинг машинасини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб юрган бўлган.
Суд ҳукмига кўра, судланувчи ЖКнинг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланиб, унга 3 йилга автомобиль бошқариш ҳуқуқидан, 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.