Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бу ҳолатни назоратга олди.
Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан назоратга олинган. Ҳозирда барча тарбияланувчилар шифокорлар назоратида эканлиги маълум қилинди.
«Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳудудий бўлими томонидан якуний экспертиза хулосаси чиқмагунига қадар турли маълумотлар берилишига йўл қўймаслик мақсадида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлиги Ахборот хизмати маълумотларни фактлар асосида тарқатилишини тавсия этади. Якуний экспертиза хулосаси тақдим этилганидан сўнг, ўрнатилган тартибда қўшимча маълумот берилади», дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.