Фуқаролар шикоятидан сўнг текширув ўтказилганда, бир бош эчки пайҳон ҳудудида бўлганлиги аниқланган.
Натижада жорий йилнинг 18 сентябрь куни Томди тумани Экология бўлими ва Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда профилактик тадбир ўтказилган.
Тадбир давомида фуқаро С.Т.га тегишли бўлган бир бош эчки томонидан «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилган дарахт кўчатларига ўсишдан тўхтамайдиган даражасигача шикаст етказилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Оқибатда фуқаро С.Т.га нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 1 млн 650 минг сўм жарима ва 990 минг сўм табиатга етказилган зарарни қоплаш белгиланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.