Тошкент метрополитени поезд йўлига ўзбошимчалик билан тушган йўловчиларни кескин огоҳлантирди

Тошкент метрополитени поезд йўлига ўзбошимчалик билан тушган йўловчиларни кескин огоҳлантирди

Қайд этилишича, рельсда 825 вольтли электр токи мавжуд. 15 кун ичида 3 марта йўловчилар поезд йўлига ўзбошимчалик билан тушишган.

Тошкент метрополитени хабарига кўра, сўнги вақтларда метродан фойдаланувчи йўловчилар сони кескин ортиши билан йўловчилар томонидан бир қанча тартиббузарликлар ҳолатлари юзага келмоқда.

Шулардан бири сўнги 15 кун давомида 3 маротаба йўловчилар поезд йўлига ўзбошимчалик қилиб тушишган ва бекатда фаолият олиб борувчи ходимлар томонидан зудлик билан хавфсиз тарзда платформага олиб чиқилган.

Йўловчилар томонидан эса бунга сабаб сифатида, шахсий буюмлари поезд йўлига тушиб кетгани ва уни олиш мақсадида тушгани кўрсатилган.

«Шу ўринда шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, метро йўлида инсон ҳаёти учун хавфли ҳаттоки ўлим даражасига олиб борувчи юқори кучланишдаги (825 вольт) электр токи мавжуд. (Маълумот ўрнида, 42 вольт кучланишдаги электр токи инсон ҳаёти учун хавфли ҳисобланади). Шу сабабли метродан фойдаланиш вақтида ҳушёр ва сергак бўлинг. Агарда бу каби ҳолатларга дуч келсангиз зудлик билан бекат платформасида фаолият олиб борувчи ходимларга мурожаат қилишингиз лозимлиги эслатиб ўтамиз», - дейилади хабарда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.