Сурхондарёда Nеxia автомашинасини йўловчи поезди уриб кетди

Сурхондарёда Nеxia автомашинасини йўловчи поезди уриб кетди

Ҳайдовчи ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида темир йўл кесишмасидан ўтаётганда ушбу ЙТҲ содир бўлган.

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни 1981 йилда туғилган ҳайдовчи ўзининг бошқарувида бўлган Nexia автомашинасида темир йўл кесишмасидан ўтаётган вақтда, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида Сариосиё-Термиз йўналишидаги йўловчи поезди «Зартепа-Сурхон» темир йўл бекатлари оралиғида уни уриб кетган.

Ушбу ЙТҲ натижасида Nexia ҳайдовчиси турли хил даражадаги тан жароҳатлар билан туман марказий шифохонасига ётқизилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.