«Темурбеклар» мактаби битирувчиларига берилган имтиёз сабаб контрактга тушган абитуриентларнинг муаммоси ҳал қилинди.
Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятовнинг маълум қилишича, мазкур талабалар давлат грантига ўтказилган.
Унга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг «Халқаро муносабатлар» йўналиши (ўзбек гуруҳи)га энг юқори – 189 балл тўпланган, аммо тўлов-контракт асосида тавсия этилган қуйидаги абитуриентлар:
1. Ахатова Азиза Шухрат қизи;
2. Абдулвохидова Мухайёхон Лутфулло қизи;
3. Хўжабеков Убайдулло Неъматович;
4. Иргашева Мухлиса Азизбек қизи;
5. Тилаволдиев Санжар Зафаржон ўғли президент томонидан берилган имтиёз бўйича давлат гранти асосида ўқийди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.