FIFA раҳбари Шавкат Мирзиёевга шахсий футбол тўпи совға қилди — видео

FIFA раҳбари Шавкат Мирзиёевга шахсий футбол тўпи совға қилди — видео

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркда FIFA раҳбари Жанни Инфантино билан учрашди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни Нью-Йорк шаҳрида Футбол ассоциациялари халқаро федерацияси (FIFA) раҳбари Жанни Инфантино билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент Матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбари Жанни Инфантинони 2023 йилги футбол бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклади. Ўзбекистон ва FIFA ўртасидаги самарали шериклик алоҳида мамнуният билан қайд этилди. Футболни ривожлантириш ва ёшларни кенг жалб қилиш бўйича қўшма дастур ва лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда FIFA'нинг йирик халқаро тадбирларини, шу жумладан аёллар ва ўсмирлар ўртасидаги биринчиликларни ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Федерация раҳбари Ўзбекистонни 2024 йилда илк бор FIFA шафелигидаги футзал бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан табриклади ва унинг юқори савияда ўтказилишига муваффақиятлар тилади.

Шунингдек, Жанни Инфантино юртимизда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, замонавий инфратузилма ва таълим базасини яратиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишларни юқори баҳолади.

FIFA раҳбари Шавкат Мирзиёевга шахсий футбол тўпи совға қилди — видео
FIFA раҳбари Шавкат Мирзиёевга шахсий футбол тўпи совға қилди — видео

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.