1-курсларга контракт тўлаш муддати узайтирилди

1-курсларга контракт тўлаш муддати узайтирилди

Бакалавриатга, магистратурага анъанавий ва супер-контракт асосида ўқишга қабул қилинган биринчи босқич талабаларига контракт тўлаш муддати узайди.

1-курсга тавсия этилганлар учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 15 октябрга қадар узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2023/2024 ўқув йилида олий таълим муассасалари бакалавриати ва магистратурасига тўлов-контракт, жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 15 октябри этиб белгиланди.

Эслатма: амалдаги тартибга кўра, иккинчи ва ундан юқори босқич талабалар контрактини тўлаш муддати ОТМ раҳбарининг буйруғи билан узайтирилиши мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.