Талабалар клиник имтиҳонлардан ўта олса, шифокор бўлиб ишлашига рухсат берилади.
Қайд этилишича, талабалар клиник имтиҳонлардан ўта олса, шифокор бўлиб ишлашига рухсат берилади.
2024/2025 ўқув йилидан барча давлат ва нодавлат тиббиёт олий таълим муассасаларида икки босқичли давлат имтиҳонларини ўтказиш тизими жорий этилади.
1-босқичда талабалар фундаментал фанлар бўйича якуний давлат имтиҳонларини топширса, 2-босқичда клиник фанларни ўзлаштирганлик даражаси баҳоланади.
Дастлабки имтиҳонни муваффақиятли топширганларга курсдан курсга ўтишга, клиник билимларга оид синовларда яхши натижа кўрсатганларнинг эса амалиётда шифокор бўлиб ишлашига рухсат этилади.
Шунингдек, ординатурага ва интернатурага кириш имтиҳонлари ҳам инсон омилиcиз ўтказилади. Шу пайтгача суҳбат асосида ўтказиб келинган қабул жараёнларига чек қўйилади. Клиник ординатура ва интернатура мутахассисликлари бўйича кириш имтиҳонлари бир босқичли тест синовлари асосида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилади.
Бунда ҳар бир талабгор учун БҲМнинг ярим баравари миқдоридаги тўлов тегишли тиббий таълим муассасаси томонидан тўлаб берилиши белгиланган. Қабул жараёнлари йилига 2 марта ташкил этилиши ҳам номзодлар учун қўшимча имконият беради.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.