Урганчда $2000 пора билан ушланган ҳамшира 2 йилга уй қамоғига олинди

Урганчда $2000 пора билан ушланган ҳамшира 2 йилга уй қамоғига олинди

У фуқарони ишга жойлаб қўйиш эвазига $2500 талаб қилиб, $1500 ва 5,5 млн сўм пулларни олган вақтида ушланган.

Суд ҳужжатларида маълум қилинишича, Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси туғруқ шифохонаси реанимация бўлими ҳамшираси бўлиб ишлаган Г.А. 2023 йил апрель ойининг бошларида И.О.ни Урганчдаги шифохонага юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳамширалик вазифасига ишга жойлаштириб қўйишини ваъда қилиб, бунинг эвазига $2500 талаб қилган ва шундан $1500 ва 5,5 млн сўм пулларни олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланган.

Суд Г.А.нинг айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, оилавий аҳволини, ягона боқувчилигини ва 2 нафар фарзанди борлигини, иш бўйича зарарлар мавжуд эмаслигини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олиб ҳукм қилди.

Суд ҳукмига кўра, Г.А. ЖКнинг 25,168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга ЖКнинг 59-моддаси тартибида ўташ учун узил-кесил 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.