Актриса “Миллион” концертида очиқ либосда чиққани учун огоҳлантирилди.
“Ўзбекконцерт” Матбуот хизматининг хабар қилишича, бу ҳаракати билан у концерт-томоша фаолияти учун берилган лицензия талаб ва шартларини бузган.
Шу боис “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси масъул ходимлари томонидан актриса ва бошловчи Нилуфар Ҳамидова билан суҳбат ўтказилиб, бундан буён лицензия талаб ва шартларига риоя қилиши, агарда шу каби ҳолат яна такрорланадиган бўлса, унда қонуний чора кўрилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
“Шунингдек, бу борада ”Миллион“ ижодий жамоаси раҳбари Д.Кабулов билан ҳам суҳбат ўтказилиб, жамоанинг кейинги дастурларига актриса Н.Ҳамидовани жалб этмаслик масаласи кўриб чиқилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.