Тошкент ва Самарқанд ҳамда Тошкент ва Қарши ўртасида қўшимча «Афросиёб» электропоезди йўлга қўйилмоқда

Тошкент ва Самарқанд ҳамда Тошкент ва Қарши ўртасида қўшимча "Афросиёб" электропоезди йўлга қўйилмоқда

«Устоз ва мураббийлар куни» муносабати мазкур шаҳарлар ўртасидаги поезд қатнови кўпайтирилмоқда.

1 октябрь — «Устоз ва мураббийлар куни» муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 30 сентябрдан ва 1-2 октябргача 767/768-сонли «Самарқанд — Тошкент — Самарқанд» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Поездлар қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

— 767-сонли «Самарқанд — Тошкент» йўналиши: Самарқанд 11:09 - Тошкент 13:18;

— 768-сонли «Тошкент — Самарқанд» йўналиши: Тошкент 13:41 - Самарқанд 15:48.

Шунингдек, 29 сентябрь куни «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча 1 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди.

Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади:

— 780-сонли «Тошкент — Қарши» йўналиши: Тошкент 07:00 - Қарши 10:21;

— 779-сонли «Қарши — Тошкент» йўналиши: Қарши 15:25 — Тошкент 18:50.

Чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилиш мумкин.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.