Сергелидаги портлаш оқибатида 15 ёшли бола вафот этди

Сергелидаги портлаш оқибатида 15 ёшли бола вафот этди

Маълумотга кўра, унинг бошига ром тушиб кетган.

Сергели туманидаги портлаш оқибатида 15 ёшли бола вафот этди. Бу маълумотни Сергели тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати UzNews.uz'га тасдиқлади.

Маълум бўлишича, портлаган омбор яқинидаги кўп қаватли уйда яшаган 15 ёшли бола бошига ром тушиб кетиши оқибатида вафот этган.

«У тумандаги 305-сонли мактабнинг 11-синфида ўқирди», — дейилади хабарда.

Айни вақтда расмийлар томонидан жабрланганлар ва вафот этганлар сони ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.